Тохир Шамсутдинов: “Сўғдиёна” ғалабага ҳақли эди

16 июнь, 12:10 98

Тохир Шамсутдинов: “Сўғдиёна” ғалабага ҳақли эди

Хабарингиз бор, Олий лиганинг 13-турида  Жиззахнинг “Сўғдиёна” клуби ўз майдонида “Навбахор” жамоасини қабул қилди ва 2:1 ҳисобда ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг наманганликлар ҳимоячиси Тохир Шамсутдинов  беллашув борасида ўз фикрларини билан ўртоқлашди.

- Бу баҳсга жиддий тайёргарлик кўрган эдик. Мақсадимиз сафардан уч очко билан қайтиш эди. Аммо, “Сўғдиёна”нинг бугунги ўйиндаги ғалабага бўлган иштиёқи юқори бўлиб чиқди. Менимча, “Сўғдиёна”  бугунги баҳсда ҳақли равишда ғалаба қозонишди. Ўйинда хато ва камчиликларимиз бор.  Энди, бор эътиборимизни  “Олмалиқ” жамоасига қарши бўлиб ўтадиган беллашувга  қаратамиз ва ушбу ўйинда ғалаба қозониб, муҳлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз.  “Сўғдиёна” жамоасининг кейинги ўйинларига омад тилайман.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.