“Трабзонспор” Сусо учун 23 миллион евро беришга тайёр

Италиянинг “Милан” клуби ярим ҳимоячиси Сусо фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Calciomercato хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Трабзонспор” италияликлар футболчисига қизиқиш билдирмоқда.

Хабарларга қараганда, туркияликлар Сусу учун миланликларга 23 миллион евро беришга тайёрлар. Шунингдек, футболчининг ўзи билан 3 йиллик шартнома имзолашмоқчи. Йиллик маоши эса 6 миллион евро бўлиши кутилмоқда.    

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!