Трамп бокс бўйича биринчи қора танли чемпион номини оқлайди

  • 22 апрель, 2018, 16:57
  • 0
  • Бокс

АҚШ президенти Дональд Трамп машҳур актёр Сильвестр Сталлоненинг чақирувидан сўнг ХХЧ асрнинг афсонавий боксчиси Жек Жонсоннинг номини оқлашга тайёрлигини маълум қилган.

Сильвестр Сталлоне менга мурожаат қилиб, супер оғир вазн тоифасида биринчи қора танли чемпион Жек Жонсон тарихини айтиб берди. Унинг ҳаёти оғир ва машаққатларга тўла бўлган.Мен унинг номини оқлашни вариантини кўриб чиқаман, – деб ёзади Трамп ўзининг твиттер саҳифасида.

Жонсон 1878 йилда туғилган ва 1946 йилда вафот этган. У супер оғир вазн тоифасида биринчи қора танли жаҳон чемпиони ҳисобланади. Унинг ҳисобида 124 жанг бўлиб, 82 тасини ғалаба билан якунлаган. 51 таси нокаут. 1913 йилда у шерикчиликда жиноий иш содир этганликда айбланиб, қамоққа ҳукм қилинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!