ЦСКА - МЮ баҳсини Эрикссон бошқаради

Швециялик ФИФА рефериси Юнас Эрикссон бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-туридан ўрин олган ЦСКА - "Манчестер Юнайтед" клублари баҳсини бошқарадиган бўлди.

Эрикссонга қанотларда Матиас Класениус ва Даниэль Вернмарклар ёрдам беришади. Дарвозалар орти эса Стефан  Юханнессон ҳамда Гленн Нюбергларга ишониб топширилди. Мехмет Кулум заҳира ҳаками сифатида учрашувни ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу учрашув 27 сентябрь куни Москвадаги "ВЭБ-Арена" ўйингоҳида Тошкент вақти билан соат 23:45да стар олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!