ЦСКА ўз тарихида илк бор Чемпионлар лигасини ғалаба билан бошлади

Хабариингиз бор кеча УЕФА Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг илк турига старт берилган эди.

Мусобақанинг “А” гуруҳида курашни бошлаган Москванинг ЦСКА клуби дастлабки учрашувни Лиссабонда “Бенфика”га қарши ўтказди. Қизиқарли кечган ўйин якунда 1:2 ҳисобида меҳмонларнинг ғалабаси билан якунланди.

Эътиборлиси, “армиячилар” ушбу ғалаба билан ноҳуш анъанага чек қўйишди. Аниқроғи, ЦСКА ўз тарихида ҳеч қачон ушбу мусобақани ғалаба билан бошлади. Улар бундан аввал илк турда олти бор мағлубиятга учрашган бўлишса, яна 4 марта дуранг натижа қайд этишган.

Бундан ташқари ушбу ғалаба москваликлар учун 2014 йилдан буён меҳмонда қўлга киритилган дастлабки ғалаба бўлди. Боиси, улар ЕЧЛда сўнгги бор 2014 йилнинг ноябрида “Манчестер Сити”ни сафарда таслим этишган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!