"Цементчи": “Андижон” билан учрашувга таёргарлик бошланди

24 апрель,2017, 20:00 375

Кеча “Цементчи” Ўзбекистон биринчилиги 5-тур учрашувлари доирасида  яна бир дебютант “Истиқлол” жамоасига қарши майдонга тушдилар. Кескин курашларга бой тарзда ўтган ушбу дерби бахсида қувайсойликлар 2:1 хисобида ғалаба қозондилар, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Бугун тушликдан сўнг  жамоа аъзолари навбатдаги тур учрашувига таёргарликни бошладилар.

 Навбатдаги 6-турда жамоа анчайин жиддий рақиб Андижоннинг “Андижон” жамоасига қарши майдонга тушади. Виталий Легай бошчилигидаги ушбу жамоа айни дамда жамоамиздан 2 очко кам тўплаган холда, 13 очко билан жамоамизни энг яқин таъқибчиси бўлиб турибди. 
Навбатдаги  мухум учрашувга таёргарлик жараёнида жамоамизнинг барча аъзолари тўлиқ иштирок этдилар. Таркибда йўқотишлар йўқ.   Ўзбекистон  U-19 ёшлар терма жамоасининг Белград шахрида бўлиб ўтган йиғинида иштирок этган икки нафар ёш футболчилар Рахматилла Мирзаахматов ва Аббос Жумакуловлар хам таркибга келиб қўшилганлар. 
Ушбу учрашувнинг ахамиятини жуда юқори эканлигини алохида таъкидлаб ўтиш лозим

Жамоамизнинг “Андижон”га қарши учрашуви 26 апрел чоршанба куни марказий “Цементчи” стадионида бўлиб ўтади! Учрашув 16:30 да бошланади!

Барча мухлисларни шу куни стадионга чорлаб қоламиз!

Мусобақа пешқадамлигини сақлаб қолиш ва ғалабали юришимизни давом этдириш учун барчамиз бир тану-жон бўлиб жамоамизни олқишлаб турайлик!