“Цементчи” “Насаф-2” ва “Сурхон” жамоаларига қарши таёргарликни бошлади

9 апрель,2017, 11:39 405

“Цементчи” “Насаф-2” ва “Сурхон” жамоаларига қарши таёргарликни бошлади

 

“Цементчи” жамоаси футболчиларига 2-тур “Хоразм”га қарши учрашув(1:0)дан сўнг икки кунгалик дам олиш имкони берилган эди. Футболчилар кеча тушликдан сўнг ўз қароргохида йиғилдилар ва бугундан икки махалдан машғулотларга киришдилар. Жамоа олдида сафарда иккки жиддий учрашув кутиб турибди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Цементчи” дастлаб 13 апреь куни Қарши шахрида “Насаф-2”га қарши майдонга чиқса, 16 апрель куни Термизда “Сурхон” жамоаси билан куч синашади. 

Ушбу учрашуларнинг жиддийлиги шундаки, “Насаф-2” доим қувасойликлар учун ноқулай рақиб бўлиб келган. Ўтган мавсум хеч қайси жамоага 1 тадан ортиқ тўп фарқи билан ютқазмаган “Цементчи” айнан қашқадарёликларга 5:1 хисобидаги мағлубиятни қабул қилиб олган. Қувасойда кечган учрашувда эса кичик 1:0 хисобида имконият бой берилган бўлсада, анча-мунча ноқулайликларни келтириб чиқара олган жамоа.

Дебютанть жамоа “Сурхон” эса ушбу мусобақага шу йили қўшилган бўлсада, ушбу мавсумнинг ўзидаёқ  ўз олдига олий лигага чиқишдек улкан вазифани қўйган ва хозирча ўтган икки турнинг хар иккаласида дурранг ўйнаб хозирча қўйилган вазифасига лойиқ ўйин кўрсата олганича йўқ. Шу сабабли сурхандарёликлар хам “Цементчи”га жиддий қаршилик кўрсатиши ва фақат 3 очко учун харакат қилиши аниқ.