"Цементчи" Тошкентдаги йиғинни якунлади

 "Цементчи" жамоаси Тошкентдаги ўзининг иккинчи йиғинини ўз якунига етказиб кеча яна қароргоҳига кайтиб келди дея матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ушбу йиғин давомида жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига деярли эришди.

Жамоа аъзолари Тошкентга сафари давомида дастлаб тиббий кўрикдан ўтди, Ўзбекистон Футбол Федерациясининг тадбирлар залида “Халол ўйин декларацияси”га имзо чекишди. 

Ушбу йиғиндан кўзланган энг асосий мақсад ҳозирда жамоа кўригида бўлиб турган барча футболчиларни назоратдан ўтказиб олиш ва таркибни аниқлаб олишга қаратилди. Бунда мураббийлар "НБУ-Осиё"., "Бунёдкор-2", ва "Сўғдиёна" жамоаларига қарши ўтказилган синов назорат учрашувлари қўл келди. Ушбу учрашувларда жамоа икки учрашувда "НБУ-Осиё", ва "Сўғдиёна" жамоаларига бир хилда 2:1 хисобида мағлуб бўлган бўлса, "Бунёдкор-2"га қарши ўтказилган учрашувда йирик 4:0 хисобида ғалаба қозонди.

Ўз олдига жиддий мақсадларни куйган жамоа дам хам олиб ўтирмай ўз қароргохида кеча учинчи йиғинни бошлаб юборди. Энди мураббийларимиз жамоанинг тактик ўйинлари устида бош қотира бошлайди. Ушбу навбатдаги тайёргарлик давомида хам яна бир нечта ўртоклик учрашувларини ўтказишни режалаштирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!