"Цементчи" футболчиси "Қўқон-1912" кўригида

Янги мавсум олдидан Нўъмон Ҳасанов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси ўз таркибини кучайтиришда давом этмоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, ўтган мавсум Биринчи лигада "Цементчи" таркибида тўп сурган асли қўқонлик бўлган Раҳматилло Мелибоев "Қўқон-1912" жамоаси кўригида бўлиб турибди.

Агар томонлар келишувга эришсалар, Мелибоев мавсумни қўқонликлар сафида бошлаши мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!