"Цементчи" кетма-кет 8-ғалабасини нишонлади

Бугун Республикамиз бўйлаб бўлиб ўтган Ўзбекистон Биринчилиги 26 тур учрашувлари ўз якунига етди. Бу турда “Цементчи” жамоаси ўз майдонида “Локомотив БФК” клубини қабул қилди.

Анча кескин ва курашларга бой ўтган учрашувда мезбонлар йирик - 3:0 хисобида ғалаба қозонди. Бу ҳақда "Цементчи" матбуот хизмати хабар бермоқда.

Учрашувнинг 17-дақиқасида мехмонлар жарима майдончалари ташқарисида "Цементчи" футболчисига нисбатан қўполлик ишлатдилар ва хакам жарима зарбасини белгилади. 35 метрлар чамасидан тўпни ерлатиб тепган Суннатилла Эрматов ҳисобни очди.

Биринчи бўлим якунланиш арафасида тезкор ҳужумчи Абдул Азиз Юсупов 43-дақиқада “Цементчи”нинг иккинчи голини киритди.

Иккинчи бўлим охирларида яна Абдул Азиз Юсупов катта сахнага чиқди. Юсупов жамоасининг ажойиб камбинациясини  гол билан якунлаб ўзининг учрашувдаги иккинчи голини, жамоамисининг эса учинчи голини киритиб, ҳисобни йирик кўринишига келтирди. Учрашув шундай ҳисоб билан ўз якунига етди.

Шу тариқа, қувасойликлар ўзларининг кетма-кет 8-ғалабасини қўлга киритди.

БИРИНЧИ ЛИГА ТУРНИР ЖАДВАЛИ

Ўзбекистон Биринчилиги 26 тур учрашуви

17 сентябрь 2017 йил

“Цементчи” – “Локомотив-БФК” 3-0

Ҳакамлар: И. Гармашов (Тошкент), Х. Худойбердиев (Тошкент вил.), И. Жўраев (Тошкент вил.)

Назоратчи: Ш. Базаров (Наманган)

Голлар: Суннатилла Эрматов (17), Абдул Азиз Юсупов (43, 80)

Огоҳлантиришлар: Р.Мелибоев (10), Ж.Қобулов (30), У.Ғаниев (23), Ф.Ўринбоев (65)

“Цементчи”: 1. Фаррух Турдалиев 4. Рахматилло Мелибоев 9. Даврон Исоқов 10. Абдул Азиз Юсупов, 11. Аббос Жумакулов 13. Жамшид Қобулов 14. Маруф Зокиржонов 17. Суннатилла Эрматов 19. Даниэль Насридинов 22. Шохзод Абдурахимов 27. Даврон Маматов

Захира: 16. Илхом Жуманов 6. Отабек Ахмаджонов 7. Сардорбек Сотволдиев 8. Анвар Рахимов 18. Санжар Зокиров 21. Элёр Мамасолиев 24. МаматвалиНуриддинов

"Локомотив-БФК": 16. Сардор Содиқов, 2. Жамшид Расулов, 4.Александр Беляков, 6. Достон Бахромов, 8.Элёр Мўйдинов, 15. Фахриёр Ўринбоев, 18. Иброхим Бозоров, 21. Рустам Юнусхонов, 22. Нурбек Саидабдуллаев, 23. Улуғбек Ғаниев, 24. Дилмурод Қодиров

Захира: 76. Шахзод Мадаминов, 9. Нуриддин Умаров, 10. Абдумуталип Искандаров, 13. Самандар Абдураимов, 25. Миржалол Мирсоатов, 30. Руслан Веклич, 31. Шохжахон Тохиржонов

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!