
“Цементчи” янги мавсумда “JOMA” фирмаси либосларида майдонга тушади
“Цементчи” жамоаси ушбу мавсумда ўз олдига ўта жиддий мақсадларни қўйган. Бу - мураббийлар ва рахбарларининг жамоада олиб бораётган ишлари, жумладан ушбу мавсумдан жамоа аъзоларига яратиб берилаётган шароитларда хам кўриниб турибди. Клуб маъмурияти янги мавсумда футболчиларга дунёнинг энг машхур спорт либослари ишлаб чиқарувчи “JOMA” фирмасининг барча комплект либослари – жами 10 хил буюмлардан иборат либослар коллексияси билан таминлайди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
Манбанинг маълум қилишича, ҳозирда жамоа “JOMA” фирмаси билан шартнома имзолаб буюртмалар бериб бўлди.
Ха айтганча яна бир гап! Энди мухлислар орасида “Барселона”га хам мухлислик қилувчилари янги мавсумдан янада хурсанд бўладиган бўлдилар. Сабаби жамоа “Цементчи” янги мавсумда мухлислар уртасида ўтказилган сўровнома асосоида энг куп овоз туплаган “Барселона” жамоасининг либосига ўхшаш бўлган тўқ кўк ва тўқ қизил рангли йўл-йўл либосда майдонга тушадилар.
Фикрлар