"Цементчи"ни кимлар тарк этди, кимлар келди?

Хабарингиз бор Қувасойнинг "Цементчи" жамоаси биринчи даврани энг якин таъкибчисидан 6 очко фарқ билан пешқадам сифатида якунлашга эришди. Жамоа ўтказилган 17 та учрашувдан 2 тасида мағлубият, 2 тасида дуранг қайд этган бўлса, 13 та учрашувни ўз фойдасига хал эта олди. Бундан ташқари, жамоа кўплаб жабхада биринчи давранинг "энг яхши" жамосига айланди. 

Статистикага мурожаат қиладиган бўлсак "Цементчи" биринчи даврада куйидаги айтишга арзирли натижаларни кайт этди:

Мусобаканинг 

Энг кам мағлуб булган жамоаси - 2 та 

Энг кўп ғалаба козонган жамоа -13 та

Уйида умуман мағлуб бўлмаган жамоа

Сафарда энг кам мағлуб бўлган жамоа -2 марта 

Ўз дарвозасидан энг кам тўп олиб чиққан жамоа - 13 та 

Энг кўп гол киритган жамоа - 44 та

"Сафар учрашувларида энг кўп тўп киритган жамоа - 17 та 
Уйда ҳам, сафарда ҳам  "Энг кўп очкони қўлга киритган жамоа - 22/19, 

Бир учрашувда бир футболчи томонидан 4 та гол киритган яъни "Покер кайд этган ягона жамоа", 

Ўз уйида энг кўп мухлис тўплаган жамоа - 19330

Энг кўп йирик ҳисоб қайд этган жамоа - 5 марта

Энг йирик хисоб қайд этган жамоа - 10-0

Энг узун мағлубиятсиз серия кайд этган жамоа -9 та 

Энг кўп дарвозасининг дахлсизлигини саклаб қолган жамоа -10 марта ва хоказо...

 Биринчи даврада жамоа юқоридаги каби ажойиб натижаларни қайд этган бўлсада, шу билан бирга баъзи бир кичик камчиликларга ҳам йўл кўйдилар. Шу муносабати билан, мураббийлар штаби давралар оралиғидаги танаффусдан фойдаланган холда, таркибда баъзи бир ўзгаришларга кўл урдилар. Яъни бир катор футболчиилар билан ўзаро дўстона хайрлашилди ва уларнинг ўрнига муносиб номзодлар таклиф қилинди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

"Цементчи"ни кимлар тарк этди ва қаерга:

1. Дилмурод Мамаюсупов - "УзДонгЖу"

2. Умиджон Матмусаев - "Машъал"

3. Нодир Ибрагимов - "Зомин"

4. Шохжахон Аббосов - "Норин"

5. Файзулло Жуманкузиев - "Норин"

6. Сирожжон Тошпўлатов - "Металлург"

7. Анвар Абдулхаков - "Нефтчи" 

8. Жахонгир Юсуфжонов - "Фаровон"

9. Зокиржон Нурматов - "Ёзёвон лочинлари" 

10. Рахматилла Мирзаахматов - "Бунёдкор" ёшлари

11. Машхурбек Ғуломов

Жамоага янги келиб кушилган футболчилар:

1. Фаррух Турдалиев - "Хотира-79"

2. Жамшид Кобулов - "Нефтчи"

3. Айбек Нурбоев - "Хоразм"

4. Шаҳзод Абдурахимов - "Машъал"

5. Суннатилла Эрматов - "Обод"

6. Рустам Солижонов - "Нефтчи"

7. Даниэль Насриддинов - "Обод"

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!