“Цементчи”нинг икки нафар аъзоси Ўзбекистон U-19 терма жамоаси йиғинида

 

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси 16–21 апрель кунлари Сербия пойтахти Белград шаҳрида ўқув-машғулотлар йиғинини ўтказади. Йиғин доирасида Ўзбекистон ёшлар термаси 18 ва 20 апрель кунлари сербиялик тенгдошларига қарши ўртоқлик ўйинларда майдонга тушишади. Жамоа бош мураббийи Александр Мочинов Сербиядаги йиғинга 18 нафар футболчини таклиф қилди.

Эътиборлиси, “Цементчи”дан икки нафар ёш футболчилар Рахматилла Мирзааҳмадов ва Аббосбек Жумақулов ушбу терма жамоа йиғинига таклиф этилдилар. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати SPORTS.uzга маълум қилди. 

Қуйида Мочинов Сербиядаги йиғинга таклиф этган футболчилар билан танишингиз мумкин.

Дарвозабонлар: Жавоҳир Қиличев (“Бунёдкор”), Умиджон Эргашев (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Абубакр Мўйдинов (“Бунёдкор”), Иброҳим Йўлдошев (“Пахтакор”), Раҳматилла Мирзааҳмадов (“Цементчи”), Абдулазиз Ёқубов (“Андижон”), Дилшод Саидов (“Насаф”)

Ярим ҳимоячилар: Камрон Саидазимов (“Пахтакор”), Суҳроб Иззатов (“Бунёдкор”), Ислом Кенжабоев (“Насаф”), Бобуржон Асқаров (“Пахтакор”), Аббосбек Жумақулов (“Цементчи”), Георгий Аҳмедов (“Пахтакор”), Остон Урунов (“Пахтакор”), Расул Йўлдошев (“Бунёдкор”), Худоёрхон Сагдуллаев (“Насаф”);

Ҳужумчилар: Асадбек Собиржонов (“Пахтакор”), Жаҳонгир Абдусаломов (“Бунёдкор”).

Навбатдаги йиғин Ўзбекистон U-19 терма жамоасининг 2018 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтадиган Осиё чемпионати саралаш босқичига тайёргарлик режасидан ўрин олган. Саралаш босқичи учрашувлари шу йилнинг 31 октябрь – 8 ноябрь кунлари бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!