“Цементчи”нинг очилиш учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди

31 март,2017, 15:15 393

“Цементчи”нинг очилиш учрашуви бошланиш вақти маълум бўлди

 

Биринчи лига учрашувлари бошланишига хам саноқли кунлар қолди. Ушбу мусобақа доирасида “Цементчи” жамоаси эртага 1 апрель куни Қувасойда марказий “Цементчи” стадионида Нукуснинг “Орол” жамоасига қарши учрашув билан бошлаб беради.

Учрашувдан аввал чемпионатнинг очилишига бағишланган маданий тадбир бўлиб ўтиши режалаштирилган. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, мусобақанинг очилиш маросими 14:30 да бошланади. “Цементчи” – “Орол” учрашуви эса 15:00 га белгиланган. Ушбу учрашувни Тошекнт шахридан хакам Р.Мухторов бошқариб боради. “Орол” жамоасига қарши учрашувлар доим қизиқарли курашларга бой бўлган!

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.