Цейтлин қаторасига 2-марта пойтахт жамоаси иштирокидаги баҳсни бошқаради

23 май,2017, 14:51 221

Цейтлин қаторасига 2-марта пойтахт жамоаси иштирокидаги баҳсни бошқаради

 

Олий лига 12-тур ўйинларига тайинланган ҳакамлар рўйхати эълон қилинди.

“Навбаҳор”нинг 27 май, шанба куни “Бунёдкор”га қарши Наманганда кечадиган беллашувини тошкентлик Владислав  Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригидаси бошқаради.

Реферига қанотларда Андрей Снетков (Тошкент вил.) ва Артём Калинин (Қарши) ёрдамлашса, фарғоналик Олим Тўйчибоев захира ҳаками сифатида қайт этилган.  Ўйинни назорат қилиш пойтахтлик Бахтиёр Тоғаев зиммасига юклатилди.

Эслатиб ўтамиз, Владислав Цейтлин куни кеча Ўзбекистон Кубоги доирасидаги “Пахтакор” – “Насаф” (0:3) ўйинида бош ҳакам бўлиб ишлади.