Тунисда таэквондочиларимиз ўсмирлар Олимпиадаси учун жангга киришади

Бугун Туниснинг Хаммамет шаҳрида таэквондо бўйича халқаро мусобақа старт олади. Ушбу турнирнинг аҳамиятли жиҳати унда жорий йилнинг октябрь ойида Аргентинада бўлиб ўтадиган ўсмирлар Олимпиадаси учун йўлланмалар тақсимланади. Ушбу мусобақада баҳсларга киришадиган вакилларимиз ва уларнинг дастлабки даврадаги рақиблари билан танишинг: 

-49 кг: Мадинабону Маннопова – Жозипа Кафадар (Канада);

-63 кг: Феруза Содиқова – Изабелла Шрюндер (Канада);

-48 кг: Улуғбек Рашидов – Раж Манимаран (Малайзия);

-73 кг: Абдулазиз Ҳамидуллаев – Лео Спеит (Исландия). 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!