Туран Ватанига қайтиши мумкин

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран яқин орада Туркияга қайтиши мумкин. “Fanatik” хабарига кўра, 30 ёшли футболчи қишки трансфер бозори вақтида “Галатасарой”га ўтиши мумкин.

Хабарда қайд этилишича, истанбулликлар Туранни ижарага олишмоқчи. Кейинчалик Арданинг  трансфер ҳуқуқи борасида иш олиб боришмоқчи.

Маълумот учун, Арда бу мавсум “Барселона” сафида Ла Лигада бирорта баҳсда майдонга тушмади. Туран 2004-2011 йиллар оралиғида ҳам айнан “Галатасарой”да тўп сурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!