Туран "Арсенал"да Ўзилни алмаштириши мумкин

23 март, 21:55 531

Туран

Лондоннинг “Арсенал” клуби раҳбарияти ёзги трансфер даврида жамоанинг марказий чизиғини кучайтириши мумкин бўлган футболчиларни сотиб олмоқчи.

The Times нашри тарқатган хабарга кўра “канонирлар” “Барселона”дан Арда Туранни ўз сафига қўшиб олишни режалаштиришмоқда. Лондонликлар туркиялик футболчини ёзда жамоани тарк этиши мумкин бўлган Месут Ўзилнинг ўринбосари сифатида кўришяпти.

Таъкидлаш керакки, “Арсенал” Арда Тураннинг трансфери учун “Барселона”га 29 млн евро беришга тайёр.