Туран ватанига қайтишни истамади

“Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран каталонияликлар сафидан кетишни истамади.

AS нашри тарқатган хабарга кўра 30 ёшли туркиялик футболчи ўзи тарбия топган “Галатасарой” клубига ўтишни истамади.

Эслатиб ўтиш лозимки, истамбулликлар Туранни 2 йилга ижарага олишни режалаштираётган эди. Бироқ, якунда рад жавобини олишди.

Маълумот учун, Туркияда трансфер деразаси бугун ёпилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!