Турк клуби “Барселона” футболчиси билан музокара ўтказмоқда

Каталониянинг “Барселона” клуби ярим ҳимоячиси Арда Туран Туркиянинг “Истанбул” клубига ўтиши мумкин. Бу ҳақда турк клуби президенти Мустафо Сарал айтиб ўтди.

“Мен Испанияда бўлдим ва Арда билан гаплашдим. Мен унинг фикрини билмоқчи бўлдим. У “Истанбул”га ўтишидан шод бўлишини айтди.

Биз музокаралар олиб бормоқдамиз. Ҳозирча кўп нарсалар борасида келишувга эришмадик. Умид қиламанки, музокаралар ижобий якун топади”, – деб президентнинг сўзларини келтириб ўтди Аs нашри.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!