Турк клуби “Реал”нинг икки футболчисига харидор

11 апрель,2017, 22:45 503

Турк клуби “Реал”нинг икки футболчисига харидор


Португалия терма жамоаси ва “Реал” футболчиси Фабиу Коэнтрау фаолиятини Туркия чемпионатида давом эттириши мумкин.

Hurriyet нашрининг ёзишича, ушбу футболчига “Галатасарой” жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Истамбул клуби раҳбарияти Коэнтрауни ёзда жамоани тарк этадиган франциялик Лионель Каролга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Маълум бўлишича, Коэнтрауга йилига 4 миллион евро маошли шартнома таклиф қилинган. 29 ёшли футболчи “Реал” бу мавсум барча мусобақаларда 4 ўйинда майдонга тушган.

Шунингдек, “Галатасарой” яна бошқа португалиялик футболчи Пепени ҳам ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. 34 ёшли футболчи ҳозирча “Реал” билан келишувни узайтирганича йўқ.