Турк клуби ҳам Йоветич учун курашга қўшилди

26 июнь, 12:15 206

Турк клуби ҳам Йоветич учун курашга қўшилди

Миланнинг “Интер” клуби ҳужумчиси Стеван Йоветич Туркиянинг “Галатасарой” жамоаси қизиқишларига сабаб бўлмоқда.

Football Italia нашрининг маълум қилишича, турк клуби агар “Суонси”дан Бафетимби Гомисни сотил ололмаса, айнан 27 ёшли черногориялик футболчини қўлга киритишга ҳаракат қилиб кўради.

Эслатиб ўтамиз, Йоветич ўтган мавсумни “Севилья” сафида ижара асосида ўтказиб, 21та учрашувда 6та гол ҳамда 4та голли узатмага муаллифлик қилган. Таъкидлаш керакки, андалусияликлар футболчини 14 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга, бироқ улар айни дамда Йоветич учун бунча пул тўлашга қодир эмас.