Турк теннисчилари Сабинага бас келолмаяпти

 

Ўзбекистоннинг энг кучли теннисчи қизи - Сабина Шарипова Халқаро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига киритиган Туркиядаги халқаро турнирда муваффақиятли иштирок этмоқда.

Моҳир теннисчимиз мусобақанинг биринчи босқичида мезбонлар вакиласи Пемра Ўзгенни мағлубиятга учратган эди. Кейинда даврада ҳам ўзбекистонлик теннисчи туркиялик Айла Аксуга қарши кортга чиқди.

Роппа-роса икки соат давом этган учрашувнинг биринчи сетида Сабина рақибасига 3:6 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса-да, қолганларида 7:6, 6:2 ҳисобида муваффақиятга эришди.

Сабина Шарипова Туркия кортларида порламоқда

Энди Сабина Шарипова ярим финалга чиқиш учун беларуслик Вера Лапко билан рақобатлашадиган бўлди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!