Туркияда Вадим Афонин ва Шавкат Саломов тўқнашувини кузатамиз

 

Хабарингиз бор, айни пайтда бир қатор клублар Туркияда ўқуй-йиғин машғулотларини олиб бормоқда. Улар қаторида Шавкат Саломов ва Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Вадим Афонин тўп тепаётган жамоалар ҳам бор.

Биласиз, бир неча кун олдин Шавкат Саломовни Қозоғистоннинг “Атирау” клуби билан шартнома имзолагани ва айни пайтда улар Туркияда янги мавсумга тайёргарлик кўришаётгани борасида хабар бериб ўтгандик.

Қолаверса Россия чемпионати вакили “Оренбург” ҳам Туркияда йиғин олиб бормоқда.

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, “Атирау” ва “Оренбург” ўзаро ўртоқлик ўйини ўтказади. Шавкат Саломов ва Вадим Афонин жамоаси ўртасидаги беллашув 7 февралда бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!