Туркиялик теннисчи Санжар Файзиевдан реванш олмоқчи

Халқаро теннис федерацияси - ITF томонидан Наманганда ўтаётган "Фьючерс" туркумига кирувчи мусобақада иккинчи давра баҳслари ўтказилмоқда.

Мусобақанинг ушбу босқичида умидли теннисчимиз Санжар Файзиев россиялик Михаил Фуфигинга қарши кортга чиқди. Баҳсда ҳисоб 4:6, 6:2, 4:1 бўлиб турган вазиятда рус теннисчиси ўйин ўтказишдан бош тортди ва мағлубиятини тан олдин

Энди Санжар мусобақанинг чорак финалида туркиялик Кем Илкелга қарши кортга чиқади. Мазкур баҳс бугун соат 10:00да бошланади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!