Турсуновнинг жамоаси Снейдер тўп сурадиган клубга мағлуб бўлди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 17-тур ўйинлари  давом эттирилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал Харитият” клуби сафарда “Ал Гарафа”га қарши баҳс олиб борди.

Ушбу ўйин Уэсли Снейдер тўп сурадиган “Ал Гарафа” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Турсунов эса ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Мазкур учрашувдан сўнг “Ал Харитият”нинг очколари сони 13 талигича қолди ва жамоа 12 клуб орасида турнир жадвалида 10-ўринга тушиб кетди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 17-тур

“Ал Гарафа” – “Ал Харитият” 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!