Турсуновнинг жамоаси мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Кеча Қатар Юлдузлар лигасида 5-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов тўп сурадиган “Ал-Харитият” жамоаси ўз майдонида “Ал-Гарафа”ни қабул қилди.

Голларга бой тарзда кечган баҳсда мезбонлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Бу Турсунов тўп сурадиган жамоанинг мавсумдаги илк ғалабаси бўлди.

Ҳамюртимиз 61-дақиқада захирадан майдонга туширилди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 5-тур

“Ал-Харитият” – “Ал-Гарафа” 4:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!