Турсуновнинг жамоаси йирик мағлубиятдан қутилиб қолди

Бугун Қатар Юлдузлар лигасида 12-тур ўйинлари старт олди. Ҳамюртимиз Санжар Турсунов фаолият олиб борадиган “Ал-Харитият” клуби ўз майдонида “Умм Салал” клубини қабул қилди.

Ушбу ўйинда меҳмонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз учрашувни асосий таркибда бошлади ва 77-дақиқада заҳирага олинди.

Қатар Юлдузлар лигаси. 12-тур

“Ал-Харитият” – “Умм Салал” 1:3

Голлар: Абдулазиз Ал Ансари (83) – Дарраги (22, 24), Муҳаммад Ал Сайид (43).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!