Турсуной Раҳимова чорак финалда!

  • 4 ноябрь, 2017, 13:34
  • 0
  • Бокс

Вьетнамда бокс бўйича хотин-қизлар ўртасида ўтаётган Осиё чемпионатининг 51 килограммгача вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Турсуной Раҳимова чорак финалига чиқди.

Мусобақанинг биринчи даврасида Турсуной ҳиндистонлик Беатрикс Сугорога қарши рингга кўтарилди. Боксчимиз беллшувда рақибига тезкор ва аниқ зарбалар йўллаб, йирик 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, илк босқичда иштирок этган ҳамюртларимиздан Фотимахон Турсунбоева, Райҳона Қодиров ўз вазн тоифаларида мағлубиятга учради.

Бугун, 4 ноябрь куни вазни 54 килограммгача бўлган боксчимиз Фарангиз Ҳошимова ҳиндистонлик Шикша билан жанг ўтказади.

Sports.uz

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!