Тухель “Боруссия”да қолади. Агар…

Bild нашри берган хабарга кўра, “Боруссия Дортмунд” жамоа бош  мураббийи Томас Тухель билан ўртадаги шартномани узайтириши мумкин. Бунинг учун дортмундликлар Германия кубогида ғолиб чиқиши ёки Бундеслигада мавсумни кучли учликда якунлаши лозим бўлади.

Агарда, якунда юқоридаги вазифалардан бирортаси бажарилмай қолган тақдирда “Боруссия” Юлиан Нагельсманнни жамоага таклиф этмоқчи.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!