Тухель ҳам Клопп сингари фаолиятини Англияда давом эттирадими?

Англиянинг “Саутгемптон” клуби раҳбарияти бош мураббийи Клод Пюэльнинг натижаларидан қониқаётгани йўқ. The Independent нашрининг ёзишича, “авлиёлар” франциялик мутахассиснинг ўрнига “Боруссия Дортмунд”нинг собиқ бош мураббийи Томас Тухельни олиб келишмоқчи.

Шунингдек, “Байер”нинг собиқ устози Рожер Шмидт хамда аргентиналик Маурисио Пеллегриноларнинг ҳам номзоди кўриб чиқилаётгани айтилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Дортмунд клубининг яна бир собиқ мураббийи Юрген Клопп ҳозирда “Ливерпуль”ни бошқармоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!