Тухелнинг "Боруссия Д"даги ўрнини ким эгаллаши мумкин?

9 май,2017, 16:35 377

Тухелнинг

Франциянинг “Ницца” клуби бош мураббийи Люсьен Фавр Дортмунднинг “Боруссия”сини бошқариши мумкин. Бу ҳақда Bild нашри хабар тарқатмоқда.

Хабарингиз бор, бундан аввалроқ жамоанинг амалдаги бош мураббийи Томас Тухель клуб ижрочи директори Ханс-Йоахим Ватцке билан тортишиб қолгани ва улар ўртасида можаро келиб чиққани ҳақида хабар берган эдик. Айни шу сабабли ҳам Тухель мавсум якунлангач “Боруссия Д”ни тарк этиши мумкин.

Ўз навбатида шуни алоҳида таъкидлаш керакки, Фавр учун Бундеслига бегона эмас. Боиси, у фаолияти давомида Берлиннинг "Герта" ва Мюнхенгладбахнинг "Боруссия" клубларини бошқарган.