Тьяго Алькантара: Гвардиола немис футболини ўзгартирди

Мюнхеннинг “Бавария” жамоаси  ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара ҳозирда “Манчестер Сити”да ишлаётган собиқ устози Хосеп Гвардиоланинг шаънига илиқ фикрларни билдириб ўтди.

“Пеп Германияда ҳам эътиборни тўпни назорат қилишга қаратди. Одатда Бундеслигада ҳужумкорлик ва жисмоний тайёргарликка қаралади. Гвардиола немис футболини ҳам ўзгартира олди ва немислар айнан шу туфайли ЖЧда ғолиб чиқишди”, – деб футболчининг сўзларини келтириб ўтди Goal нашри.

Маълумот учун, Алкантара Гвардиола билан бирга “Барселона” хамда “Бавария”да бирга фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!