Тьяго Алькантара учун Манчестернинг яна бир жамоаси курашга қўшилди

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Тьяго Алькантара учун яна бир клуб курашга қўшилди.

Daily Mail нашри тарқатган хабарга кўра 27 ёшли испаниялик футболчига "Манчестер Юнайтед" ҳам жиддий қизиқиш билдира бошлаган. Айтиш лозимки, бундан аввалроқ Алькантарани Манчестернинг бошқа бир жамоаси – “Манчестер Сити” ҳам ўз сафида кўриш ниятида эканлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Маълумот учун, Испания терма жамоаси аъзоси жорий мавсум “Бавария” сафида 24та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 1та гол ҳамда 6 та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг трансфер нархи эса таҳминан 65-70 миллион еврога баҳоланмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!