Тьяго Силва "Бавария"га қарши баҳсда жароҳат олди

6 декабрь,2017, 13:55 107

Тьяго Силва

Франциянинг ПСЖ клуби ҳимоячиси Тьяго Силва кеча бўлиб ўтган “Бавария”га қарши ЕЧЛ гуруҳ босқичи сўнгги турида жароҳат олди.

Эслатиб ўтиш лозимки, бразилиялик футболчи учрашувни асосий таркибда бошлаган бўлсада, 72-дақиқада рақиб жамоа ҳужумчиси Роберт Левандовски билан бўлган тўқнашувдан сўнг заҳирага олинди.

Силва учрашувдан сўнг берган интервьюсида тиззасини жароҳатлаб олгани ҳақида айтган. Хабарларга қараганда футболчи тез орада тиббий текширувлардан ўтказилади ва шундан сўнг унинг қачон майдонга қайтиши маълум бўлади.

Шу тариқа Тьяго Силва 9 декабрь куни Франция чемпионати 18-турида бўлиб ўтадиган “Лилл”га қарши баҳсни ўтказиб юбориши мумкин.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.