U-15 CAFA CUP–2017 турнири тақвимида ўзгариш юз берди

23 июнь,2017, 12:08 316

U-15 CAFA CUP–2017 турнири тақвимида ўзгариш юз берди

 

Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациясининг CAFA CUP–2017 турнири бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.

Дастлабки режага кўра, мусобақа 2–10 июль кунлари ўтказилиши кўзда тутилганди. Турнирга мезбонлик қилаётган томон беллашувлар 2–8 июль кунлари бўлиб ўтиши таклиф қилинди.

CAFA CUP–2017 мусобақанинг барча қатнашчи мамлакатлари таклифни қабул қилди.  Учрашув соатларида ҳам ўзгаришлар юз берди, деб ёзади ЎФФ матбуот хизмати. Қуйида янгиланган тақвим билан танишинг.

U-15 CAFA CUP–2017
Тожикистон, Душанбе
2–8 июль, 2017 йил

2 июль, якшанба

18:00  Эрон – Туркманистон
18:00  Ўзбекистон – Афғонистон
21:00  Тожикистон – Қирғизистон

3 июль, душанба

18:00  Ўзбекистон – Эрон
18:00 Туркманистон – Қирғизистон
21:00 Афғонистон – Тожикистон

5 июль, чоршанба

18:00  Қирғизистон – Ўзбекистон
18:00  Эрон – Афғонистон
21:00  Тожикистон – Туркманистон

7 июль, жума

18:00  Эрон – Қирғизистон
18:00  Афғонистон – Туркманистон
21:00  Ўзбекистон – Тожикистон

8 июль, шанба

18:00  Туркманистон – Ўзбекистон
18:00  Қирғизистон – Афғонистон
21:00  Тожикистон – Эрон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган