U-16 Осиё чемпионати саралашига қуръа ташланди: Ўзбекистон ўсмирлари ким билан ўйнайди?

 

Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида бугун, 21 апрель куни 16 ёшгача бўлган футболчилар орасида 2018 йили бўлиб ўтадиган Осиё чемпионатига саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръа маросимида ОФКга аъзо 45 мамлакат федерацияси (ассоциацияси) иштирок этди. Унга кўра, Ўзбекистон Ғарб минтақасининг “А” гуруҳига тушди ва финал йўлланмасига эга чиқиш учун Саудия Арабистони, Иордания, Баҳрайн ва Шри-Ланки термаларига қарши баҳс олиб боради.

Саралаш босқичи регламентига кўра, гуруҳда биринчи ўринни олган 10 жамоа ҳамда гуруҳда иккинчи ўринни эгаллаган энг яхши беш жамоа U-16 Осиё чемпионати мезбонига қўшилган ҳолда финал босқичига йўлланма олади.

U-16 Осиё чемпионатига саралаш босқичи шу йилнинг 16–24 сентябрь кунлари бўлиб ўтади. Ўзбекистон жой олган “А” гуруҳи учрашувларига Саудия Арабистони мезбонлик қилади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 20 сентябрь – 7 октябрь кунилари ўтказилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!