U-19 ОЧ саралаши: Шри-Ланка – Ўзбекистон ўйини онлайн намойиш этилади

 

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси бугун, 2 ноябрь куни U-19 Осиё чемпионати саралаш босқичидаги иштирокини бошлайди. Александр Мочинов шогирдлари дастлабки баҳсни Шри-Ланкага қарши ўтказади.

Мазкур учрашув Душанбе шаҳридаги “Помир” стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан 12:00 да бошланади. Шри-Ланка ва Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси ўртасидаги беллашувни қуйидаги ҳавола орқали онлайн томоша қилиш мумкин.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини 2-турдан бошлайди. Қуйида биринчи тур учрашувлари ва бўлажак ўйинлар анонси билан танишинг.

U-19 ОЧ саралаши
“B”гуруҳи ўйинлари
Ҳисор, Тожикистон

31 октябрь, 1-тур

Мальдив ороллари – Шри-Ланка 2:2 
Бангладеш – Тожикистон 0:0

2 ноябрь, 2-тур

12:00  Шри-Ланка – Ўзбекистон 
15:00  Мальдив ороллари – Бангладеш

4 ноябрь, 3-тур

12:00  Ўзбекистон – Мальдив ороллари 
15:00  Тожикистон – Шри-Ланка

6 ноябрь, 4-тур

14:00  Бангладеш – Ўзбекистон 
17:00  Тожикистон – Мальдив ороллари

8 ноябрь, 5-тур

14:00  Шри-Ланка – Бангладеш 
17:00  Ўзбекистон – Тожикистон

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

U-19 Осиё чемпионатига саралаш босқичи “B”гуруҳи 1-туридан кейин турнир жадвали қуйидаги кўринишни олди.

Жамоа

Ў

Ғ

Д

М

ТН

О

1

Мальдив ороллари

1

0

1

0

2-2

1

2

Шри-Ланка

1

0

1

0

2-2

1

3

Бангладеш

1

0

1

0

0-0

1

4

Тожикистон

1

0

1

0

0-0

1

5

Ўзбекистон

0

0

0

0

0-0

0

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!