U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби - Мўғулистон

20 май, 19:53 425

U-20 Осиё чемпионати. Ўзбекистон U-20 терма жамоасининг чорак финалдаги рақиби - Мўғулистон

Бугун футзал бўйича U-20 Осиё чемпионатининг гуруҳ босқич сўнгги тур беллашувлари бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Қатар ёшларини 7:4 ҳисобида мағлуб этди. Шу тариқа, Хосе Мария Пазос Мендез шогирдлари 10 очко билан гуруҳни биринчи поғонада якунлади.

ЎФА матбуот хизматининг маълум қилишича, энди вакилларимиз чорак финалда Мўғулистон U-20 терма жамоасига қарши кураш олиб боради. Мўғулистонликлар "D" гуруҳида 7 очко билан Эрон ёшларидан кейин иккинчи ўринни банд этишди.

Мўғулистонга қарши ўйин 22 май куни 17:00да бўлиб ўтади.

U-20 Осиё чемпионати

Чорак финал

"Hua Mark Indoor Stadium"

22.05.2017, 17:00

Ўзбекистон U-20 - Мўғулистон U-20

Мусобақа регламентига кўра, ҳар бир гуруҳда 1–2 ўринларни эгаллаган жамоалар чорак финалга йўл олади. Чорак финалда ғалаба қозонганлар ярим финалга, ярим финалда ютганлар эса финалга йўл олади. Шунингдек, учинчи ўрин учун ҳам учрашув ўтказилади.