U-21 Испания терма жамоаси сафида Европа чемпионатида иштирок этаётган Асенсио Македония дарвозасига 3та гол киритди (видео)

Айни дамда Польшада U-21 Европа чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Испания ёшлар терма жамоаси таркибида мусобақада иштирок этаётган “Реал” хавбеки Марко Асенсио бугун бўлиб ўтган Македония термасига қарши баҳсда хет-трик қайд этишга мувоффақ бўлди. Испания эса якунда 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Қуйида ушбу ўйинда киритилган барча голларни томоша қилишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!