U-22 Three Nations Tournament: Ўзбекистон ёшлар термаси сўнгги ўйинда Қатар билан дуранг ўйнади

 

Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 22 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида U-22 Three Nations Tournament халқаро турнирини ўз якунига етди.

Ўзбекистон ёшлар термаси сўнгги ўйинни мезбон Қатар U-22 футболчиларига қарши ўтказиб, 1:1 ҳисобида дуранг ўйнади. Ўйиннинг 21-дақиқасида қатарликлар аъзоси Абдулраҳмон Фаҳми ҳисобни очган бўлса, 36-дақиқада Бобур Абдухолиқов мувозанатни тиклади ва учрашув якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа, Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги Ўзбекистон U-22 терма жамоаси ўтказилган 4 ўйиндан 3 тасида ғалаба қозонди ва 1 та ўйинда дуранг ўйнади. Ўзбекистонлик футболчилар мазкур ўйиндан аввал мусобақа ғолиблигини қўлга киритгани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу турнир  Ўзбекистон ёшлар термаси учун 2018 йили Хитойда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи учун тайёргарлик вазифасини ўтади. Саралаш босқичи шу йилнинг 15–19 июль кунлари БААда бўлиб ўтади.

U-22 Three Nations Tournament
Al Sadd стадиони
6 июль, пайшанба

Қатар U-22 – Ўзбекистон U-22 — 1:1

Голлар: Абдулраҳмон Фаҳми (21) – Бобур Абдухолиқов (36)

Қатар U-22: Муҳаммад ал-Бакри, Тариқ Сулаймон (Ассим Мадибу, 20), Салаҳ Алави (Султон ал-Браик, 65), Тамим ал-Муҳайза, Салим ал-Хажри (Бассам Ҳушам, 65), Аҳмад Моин, Аҳмад Саади (Мешал Қосим, 76), Абдулраҳмон Анад, Абдулраҳмон Фаҳми (Холид Мунир, 46), Алмуаз Али Абдулла, Абдуллоҳ Абдулсалом (Умар ал-Эмадий, 76).

Ўзбекистон U-22: Дилшод Ҳамроев (Ботирали Эргашев, 63), Аббос Отахонов, Достон Турсунов (Ислом Қобилов, 30), Ҳусниддин Ғофуров, Дониёр Нарзуллаев (Бекзод Ғанижонов, 74), Хуршид Ғиёсов (Ойбек Рустамов, 63), Жасур Яхшибоев (Хожиакбар Алижонов, 63), Абдужамол Исроилов, Шароф Муҳиддинов (Жавоҳир Сиддиқов, 46), Бобур Абдухолиқов (Суҳроб Нуруллоев, 46), Забиҳилло Ўринбоев (Андрей Сидоров, 74).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!