U-23 ОЧ: Ўзбекистон ЧЕМПИОН!!!

Бугун Хитойда U-23 ёшликлар ўртасида Осиё чемпионати финал баҳси бўлиб ўтди. Унда Вьетнам - Ўзбекистон ўзаро баҳс олиб борди.  

8-дақиқада Достонбек Ҳамдамов бурчакдан ошириб берган тўпни Рустамжон Ашурматов дарвозага жойлаб қўйди.

41-дақиқада эса рақиблар ҳам жарима зарбасидан тўғри дарвозамизни ишғол қилишди. Бу ҳолатда Нгуен Қуанг Хаи худди Месси каби чап оёқда гол урди.

Қолган дақиқаларда томонлар ҳар қанча ҳаракат қилишмасин ўйиннинг асосий вақтида ғолиб номи аниқланмади.

Қўшимча таймларнинг иккинчиси ўтиб бораётганда Андрей Сидиров ҳам бурчакдан ошириб берилган тўпни дарвозага жонлади.

Шу тариқа, Ўзбекистон Осиё ЧЕМПИОНига айланди. 

Вьетнам U-23 - Ўзбекистон U-23 1:2 

Голлар: Рустамжон Ашурматов 8, Нгуен Қуанг Хаи 41, Андрей Сидиров 120

Вьетнам: 1.Буи Тиен Дунг, 2.Пхам Хуан Манх, 4.Буи Тиен Дунг, 6.Луонг Хуан Труонг, 8.Пхам Дук Хуй (13.Ха Дук Чинх, 58), 10.Нгуен Сонг Пхуонг (20.Буи Тиен Дунг, 80), 11.До Дуй Манх, 14.Пхан Ван Дук (7.Нгуен Пхонг Донг Дуй, 109), 17.Ву Ван Тханх, 19.Нгуен Қуанг Хаи, 21.Тран Динх Тронг.

Ўзбекистон U-23: 1.Ботирали Эргашев, 2.Рустамжон Ашурматов, 4.Акрамжон Комилов, 5.Аббосжон Отахонов (22.Бобир Абдихолиқов, 103), 6.Азизжон Ғаниев, 7.Одилжон Ҳамробеков, 8.Жасурбек Яхшибоев (16.Дониёр Нарзуллаев, 46), 9.Забиҳилло Ўринбоев, 10.Жавоҳир Сидиқов (11.Андрей Сидиров, 118), 17.Достонбек Ҳамдамов, 20.Достонбек Турсунов.

Огоҳлантиришлар: Жасурбек Яхшибоев 10, Одилжон Ҳамробеков 35, Буи Тиен Дунг 101, Достонбек Турсунов 111, До Дуй Манх 111.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!