U-23 ОЧ саралаши. БАА кичик ҳисобда Ливанни таслим қилди

 

U-23 Осиё чемпионати саралаш босқичи "D" гуруҳи 2-турида мезбон БАА ёшлар терма жамоаси Ливанга қарши баҳс олиб борди. 

Анчагина қизиқарли кечган ўйин тақдирини битта гол ҳал қилди. Ўйиннинг 85-дақиқасида амирликлар пенальтидан урилган гол ҳисобида зафар қучди ва гуруҳда пешқадамликни сақлаб қолди. 

Ўзбекистон ёшлар термаси 2-турида Непални 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишга муваффақ бўлганди. U-23 ОЧ финал босқичи йўлланмаси сўнгги турда — БАА ва Ўзбекистон ўйинида ҳал бўлади. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!