U-23 Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

17 март,2017, 12:35 789

U-23 Осиё чемпионати–2018 саралаш босқичига қуръа ташланди

 

Бугун 2018 йилги 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаш босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди.

Қуръада ОФКга аъзо 40 мамлакат терма жамоаси иштирок этишди. 2018 йили Хитойда бўладиган U-23 Осиё чемпионати гуруҳлари маълум бўлди. Ушбу мусобақада Жасур Абдураимов бошчилигидаги Ўзбекистон U-23 терма жамоаси ҳам иштирок этади. 

Маълумот ўрнида, 2018 йилги Осиё чемпионати саралаш босқичи шу йилнинг 15–23 июль кунлари бўлиб ўтади. Мусобақанинг финал босқичи эса 2018 йилнинг 9–27 январь кунлари Хитойда ўтказилади.