U-23 Осиё чемпионати. Бугун Ўзбекистон - Қатар учрашуви "Спорт" телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади

Хабарингиз бор бугун Хитойда U-23 терма жамоалар иштирокида Осиё чемпионати старт олади.

Равшан Ҳайдаров бошчилигидаги терма жамоамиз ўзининг мусобақадаги илк ўйинини бугун қатарлик тенгдошларига қарши ўтказишади. Ушбу баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 16:30да бошланади. Учрашувни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этишни режалаштирилшан.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон гуруҳда Қатардан ташқари мезбон Хитой ҳамда Уммон терма жамоаларига қарши кураш олиб боради.

9 январь, соат 16:30. Қатар - Ўзбекистон 

12 январь, соат 13:00. Ўзбекистон - Хитой  

15 январь, соат 13:00. Уммон – Ўзбекистон

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!