U-23 Осиё чемпионатига саралаш босқичи тақвими эълон қилинди

 

2018 йили 23 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионатига саралаш босқичи “D” гуруҳи учрашувларининг ўтказилиш кунлари маълум бўлди. БАА мезбонлик қиладиган мазкур гуруҳдан Ўзбекистон, Ливан ва Непал ёшлари жой олган.

ЎФФ матбуот хизматининг маълум қилиича, “D” гуруҳи учрашувлари 15–19 июль оралиғида бўлиб ўтиши белгиланди. Равшан Ҳайдаров бош мураббийлигидаги жамоа дастлаб Ливан ёшларига қарши баҳс юритади. Кейинги рақиб Непал бўлади. Ниҳоят, сўнгги беллашув майдон эгалари – БАА ёшларига қарши кечади.

Осиё чемпионатига саралаш ўйинларининг барчаси Ал-Айн шаҳридаги Tahnoun Bin Mohamed Stadium майдонида бўлиб ўтади.

U-23 Осиё чемпионати саралаши
15–19 июль кунлари
БАА, Ал-Айн шаҳри

15 июль, шанба

19:25 БАА – Непал
22:15 Ўзбекистон – Ливан

17 июль, душанба

19:25 Непал – Ўзбекистон
22:15 Ливан – БАА

19 июль, чоршанба

19:25 БАА – Ўзбекистон
22:15 Ливан – Непал

Изоҳ: Учрашув соатлари Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!