УЕФА Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги рамзий терма жамоасини эълон қилди

13 апрель,2017, 23:35 722

УЕФА Чемпионлар лигасининг ушбу ҳафтадаги рамзий терма жамоасини эълон қилди

Хабарингиз бор жорий ҳафтада Чемпионлар лигасининг чорак финалидан ўрин олган дастлабки баҳслар бўлиб ўтди. Бугун УЕФА ЕЧЛнинг ушбу ҳафтадаги рамзий терма жамоасини эълон қилди.

Унга кўра “Ювентус” ва “Атлетико” клубларидан жами 8та футболчи ушбу жамоадан ўрин олган. Таъкидлаш керакки “Ювентус” ўз уйида “Барселона”ни 3:0 ҳисобидан енган бўлса, Англия чемпионини қабул қилган “матрасчилар” минимал ҳисобда ғалаба қозонишди.

Қуйида рамзий терма жамоа таркиби билан тўлиқ танишиб чиқишингиз мумкин:

Дарвозабон: Жанлуиджи Буффон ("Ювентус").

Ҳимоячилар: Филипе Луис, Диего Годин (иккаласи - "Атлетико"), Алекс Сандро, Жоржо Кьеллини, Леонардо Бонуччи (ҳаммаси - "Ювентус").

Ярим ҳимоячилар: Шинжи Кагава ("Боруссия" Д), Килиан Мбаппе ("Монако").

Ҳужумчилар: Антуан Гризманн ("Атлетико"), Криштиану Роналду ("Реал" Мадрид), Пауло Дибала ("Ювентус").