УЕФА ЕЧЛ 2016/17 йилги мавсумининг энг яхшиларига номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди

УЕФА 24 август куни Чемпионлар лигасининг ўтган 2016/17 йилги мавсумидаги энг яхши дарвозабон, энг яхши ҳимоячи, энг яхши ярим ҳимоячи ва энг яхши ҳужумчи номинациялари бўйича индивидуал совринларни топширади. Бугун эса ташкилот ушбу совринга номзод футболчилар рўйхатини эълон қилди.

Унга кўра:

Энг яхши дарвозабон: Мануэль Нойер ("Бавария"), Жанлуижи Буффон ("Ювентус"), Ян Облак ("Атлетико").

Энг яхши ҳимоячи: Леонардо Бонуччи ("Ювентус", ҳозир - "Милан"), Серхио Рамос, Марсело (икккаласи - "Реал").

Энг яхши ярим ҳимоячи: Каземиро, Тони Кроос, Лука Модрич (барчаси - "Реал").

Энг яхши ҳужумчи: Лионель Месси ("Барселона"), Криштиану Роналду ("Реал"), Пауло Дибала ("Ювентус").

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!