УEФА “Порту”ни жазолайдиган бўлди

10 июнь, 20:44 281

УEФА “Порту”ни жазолайдиган бўлди

УEФА Португалиянинг “Порту” клубини молиявий фейр-плей қоидаларига риоя қилмагани учун жазолайди. Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Келгуси мавсум португал клуби Европа Чемпионлар лигаси учун барча жамоалар сингари 25 та эмас, балки, 22 нафар футболчини қайдномадан ўтказишга мажбур.

Бундан ташқари, “аждарлар” 700 минг евро миқдоридаги жаримага ҳам тортилди.

Агарда, жамоа бундан тўғри хулоса чиқара олмаса, жарима 1,4 млн еврога тенг бўлиши айтилмоқда.