УЕФА расмий сайти Чемпионлар лигасининг ҳафта голига номзодлар рўйхатини эълон қилди

Хабарингиз бор жорий ҳафта Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 5-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Бугун УЕФА расмий сайти ҳафтанинг энг чиройли голига номзодларни эълон қилди.

Ушбу рўйхатдан “Атлетико” ҳужумчиси Антуан Гризманнинг «Рома» (2:0) дарвозасига, “Реал” ярим ҳимоячиси Лука Модричнинг  АПОЭЛ (6:0) дарвозасига, “Тоттенхэм” ҳужумчиси Сон Хин Миннинг “Боруссия” Дортмунд (2:1) дарвозасига, ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвеснинг “Селтик” (7:1) дарвозасига ҳамда “Наполи” ҳужумчиси Лоренцо Инсиньенинг “Шахтёр” (3:0) дарвозасига киритган голлари жой олди.

Ушбу голларни қуйидаги ҳавола орқали томоша қилишингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!